• Мақола MS WORD матн муҳарририда, Times New Roman шрифтида 14 ёзув ўлчами катталигида, 1,15 интервалда бўлиши лозим.
  • Матн А4 ҳажмда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилиши керак.
  • Мақоланинг ҳажми аннотация, калит сўзлар ва адабиётларни ҳисобга олмаганда камида (0,25 б.т.) 5-8 бетгача бўлиши мумкин ва орфографик ва стилистик хатолардан ҳоли бўлиши ҳамда ўзгаларнинг материаларидан кўчириб олиш ҳолатлари учрамаслиги керак. Иқтибос сўзлар сони 30 тагача бўлиши мумкин. Илмий мақолаларда охирги 15 йилда чоп этилган камида 5 та манбага иқтибос бўлиши зарур.
  • Мавзу номи бош ҳарфларда ва қорайтирилган ҳолда, мавзудан сўнг эса муаллиф(лар)нинг Ф.И.Ш. ва иш (ўқиш) жойи тўлиқ (қисқартмаларсиз) келтирилади. Барча маълумотлар ўзбек, рус, инглиз тилларида бўлиши шарт.
  • Мақолада аннотация ўзбек, рус ва инглиз тилларида (12 шрифт, 1 интервал оралиқда) ёзилиши лозим. Аннотацияда мавзунинг таснифи, ишнинг мақсади ва эришилган натижалар, ишнинг илмий янгилиги билан боғлиқ маълумотлар берилади. Сўзлар сони 100-250 сўз оралиғида бўлиши мақсадга мувофиқ.
  • Калит сўз ва иборалар – (5-7 тадан кам бўлмаган) уч тилда – ўзбек, рус, инглиз тилларида берилади.
  • Мақола матни– кенглиги бўйича текисланган бўлиши керак.
  • Мақолага ҳавола(сноска)лар [1], [1,2,...], [2, Б.170], [3, Б.132, 185, 193] ёки [1, Б.132; 3, Б.185] кўринишида ва мақола сўнгида фойдаланилган адабиётлар сифатида кўрсатилиши ва қавс ичида инглиз тилидаги таржимаси билан (электрон ресурслардан ташқари) берилиши лозим.
  • Жадваллар: “Жадвал” сўзи билан ифодаланиб араб рақамлари билан қайд этилади. Жадвалнинг номланиши ва қайд рақами (нуқтасиз) берилади ва ўнг томонга тўғриланади, жадвалнинг номи кейинги қаторда ўртадан қорайтирилган шрифтда ёзилади.
  • Мақоладаги маълумот ва далилларнинг аниқлиги, тўғрилиги ва кўчирмакашликка йўл қўйилмаганлигига муаллиф жавобгардир.
  • Расмийлаштириш бўйича ахборот хати якунида НАМУНА берилган. Ушбу намунадан фойдаланиш тавсия этилади.
  • Ушбу талабларга жавоб бермаган материаллар журналда чоп этиш учун қабул қилинмайди.